close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

КЕШИЙ, АБУ МУҲАММАД

Абу Муҳаммад Абдулҳамид ибн Ҳумайд ал-Кеший ал-Қураший, Мовароуннаҳрнинг улуғ имомларидан. Кеш (Шаҳрисабз)да туғилган.  Хуросон, Яман, Ироқ шайхларидан ҳадис тинглаган, бир неча ҳадис ривоят қилган. Йирик муфассир, муҳаддис, фақиҳ, адиб бўлиб етишган. Фиқҳ мактаби асосчиси бўлгани учун ундан сабоқ олгани бошқа юртлардан ўнлаб олимлар келишган. Имом Бухорий «Ат-тарих» асарларида у ҳақда маълумот бериб, ундан ҳадис ривоят қилганлар. Тафсир ҳадис ва фиқҳга доир еттита асари бор, «Ат-тафсир», «Ал-муснад» шулар жумласидандир. Ҳижрий 249 (милодий 862) йили вафот этган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase