КАЪБ УЛ-АХБОР
- Шанба, Авг 13 2022
- 255 марта кўрилди
Абу Исҳоқ Каъб ибн Мотиъ ибн Хойсу ал-Ҳумайрий, Каъб ул-Ахбор номи билан танилган. Милодий 512 йили Яманда туғилган. Расулуллоҳдан (с.а.в.) кейин, иккинчи халифа Ҳазрати Умар замонларида мусулмон бўлган яҳудий олими. Шомлик тобеъинларнинг биринчи табақасига киради. Исроилиётлар ва мусулмон ривоятларининг энг эски ровийи ҳисобланади. Таврот ва Қуръонни яхши билган. Муовия Шом волийи бўлиб турганида унинг саройида мударрислик ва маслаҳатчилик қилган. Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ўз «Саҳиҳ»ларида ундан ҳадис ривоят қилиб ёзишган. Ҳижрий 32 (милодий 652) йили Хумсда вафот этган.