КАФАН
- Шанба, Авг 13 2022
- 146 марта кўрилди
Луғатда «оқ мато» маъносини билдиради. Истилоҳда марҳумни дафн этиш учун унинг жасади ўраладиган оқ мато «кафан» дейилади. Исломда эркак учун уч бўлак, аёл учун беш бўлак мато кафан қилинади. Маййит кафанлашдан аввал ювилади. Шаҳидлар эса ювилмай ва кафанланмай ўз кийими билан дафн этилади.