КАРАМ
- Шанба, Авг 13 2022
- 154 марта кўрилди
Луғатда «ҳиммат, мурувват, сахийлик, меҳр-оқибат» маъноларини билдиради. Истилоҳда эса жувонмардлик, шарафли ва қимматли нарсаларни кўнгилдан чиқариб, сахийлик билан қилиш, инсонга хос виқор ва фазилатлар, барчага маъқул келадиган феъл-атвор, тақво «карам» дейилади. Аллоҳ таолонинг бандаларга нисбатан раҳм-шафқати, марҳамати ва лутфи ҳам карам саналади.