close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

КАМОЛ ибн ҲУМОМ

Муҳаммад ибн Абдулвоҳид ибн Абдулҳамид ибн Масъуд ибн Ҳамидиддин ибн Саъидиддин ас-Сивосий ал-Искандарий ал-Қоҳирий ал-Ҳанафий, Камол ибн Ҳумом номи билан танилган, Мисрнинг йирик ҳанафий олимларидан. Ҳижрий 788 йилда туғилган. Умар ибн Али, Ибн Ҳожар Асқалоний каби етук олимлардан таҳсил олган, ақлу заковати билан устозларини лол қолдирган. Ислом илмларининг аксариятида пешқадам эди. Кўплаб асарлар ёзган, «Ҳидоя»га ёзган шарҳи тўққиз жилддан иборат бўлиб, у олимнинг шоҳ асари саналади. «Ал-Мусояра» асари эса Мотуридия ақидасининг энг муҳим манбаларидандир. Ҳижрий 861 йилда Қоҳирада вафот этган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase