close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

КАВСАР

Луғатда «мўл-кўл, кўп яхшиликлар» деган маънолари бор. Истилоҳда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан ато этилган улуғ неъмат + жаннатдаги дарё-ҳовузнинг номи Кавсардир. Қуръони каримда уч оятдан иборат алоҳида Кавсар сураси бор. Тафсир ва ҳадисларда зикр қилинишича, Кавсарнинг икки қирғоғи олтиндан, тупроғи мушкдан хушбўй, суви асалдан ширин, қор ва сутдан оқ бўлиб, уни ичган киши абадий ташналикни билмайди. Қиёмат куни жаннатга кирган мўминлар Кавсар сувидан ичишлари ҳақида башорат бор. Мўмин-мусулмонларнинг унга иймон келтиришлари вожибдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase