ИҚОМАТ
- Шанба, Авг 13 2022
- 336 марта кўрилди
Луғатда «такбир» деган маънони англатади. Иққомат деганда намозга такбир айтиш тушунилади. Беш вақт жамоат намозига азон ва иқомат айтилиши таъкидланган суннат саналади. Жамоатга етолмай намозни уйда ўқиган киши ёки мусофирнинг азон ва иқомат айтиши мустаҳаб. Иқомат бевосита фарз намозлари олдидан айтилади. Иқомат ҳам азондаги сўзлар билан айтилади, фақат «ҳаййа ъалал фалаҳ» жумласидан кейин «қод қоматис-солаҳ» ибораси қўшимча қилинади. Кишининг камида ўн беш кун ёки ундан ҳам кўпроқ яшашга ният қилган жойи «ватани иқомат» дейилади.