ИСҲОҚ МАХДУМ
- Шанба, Авг 13 2022
- 150 марта кўрилди
Исҳоқ махдум Мулла Сатти охунд ўғли 1911 йили Наманган шаҳрида туғилган. Наманганлик устозлардан, Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олган ҳамда мураттаб қори бўлиб етишган. Шундан сўнг Наманган, Тошкент, Сирдарё, Ўш, Асака, Қўқон, Чуст шаҳарларидаги масжидларда имом-хатиб, Намангандаги Мулла Қирғиз мадрасасида мударрис бўлди. Ислом фиқҳи ва тарихига доир «Тафсирул калом ва одобут-таом», «Мажмуъатул ахлоқ», «Ғаройибул ахбор ва фасоиул-ахёр», «Тарихи Намангон» каби асарлари бор. Яхшигина олим, муаррих, шоир, хаттот бўлган. 1994 йили Наманган шаҳрида вафот этди.