ИСТИҲОЗА
- Шанба, Авг 13 2022
- 289 марта кўрилди
Аёллардан ҳайз пайтида уч кундан оз ва ўн кундан кўп муддатда, нифосда эса қирқ кундан сўнг ҳам (томир ёрилиши туфайли) келадиган қон «истиҳоза» дейилади. Истиҳоза бурундан тўхтовсиз қон оқиши каби бир ҳолат бўлиб, намоз ўқиш, рўза тутиш, жинсий алоқа қилишга монеъ бўлмайди. Истиҳозали аёл узрли киши каби ҳар бир намозга янгидан таҳорат олиб ўқийди.