ИСТИСҚО
- Шанба, Авг 13 2022
- 177 марта кўрилди
Луғатда «серобчилик, сув талаб қилиш» маъноларида келади. Истилоҳда кутиб турилган сувнинг келиши кечикса уни талаб қилиш, ёғин сўраш «истисқо» дейилади. Истисқо уч хил: биринчисида + ёлғиз ёки жамоат бўлиб дуо қилинади, иккинчисида + намоздан кейин дуо қилинади, учинчисида эса + икки ракат намоз ва жума хутбаси каби икки хутба ўқиб, серобчилик сўралади. Сероб бўлгунича қайта-қайта истисқо қилинаверади. Аллоҳ таолодан истиғфор тилаб, ёмғир ёғдиришини сўраб ўқилган намоз «истисқо намози» деб аталади. У жамоат билан ўқилмайди. Кексалар, болалар, болали ҳайвонлар шаҳар ёки қишлоқ ташқарисига олиб чиқилиб, имом қиблага юзланган ҳолда қўлини кўтариб истисқо (ёмғир сўраш) дуосини ўқийди, бошқалар қиблага қараб ўтирган жойида «омин» деб туради.