ИСТИНЖО
- Шанба, Авг 13 2022
- 228 марта кўрилди
Кишининг олд ва орқа йўлидан чиққан нажосат юқини сув ёки кесак ва шунга ўхшаш нарсалар билан баданидан тозалаб кетказиши «истинжо» дейилади. Бу суннат амаллардан саналади. Нажосат дирҳам миқдорича тарқаган бўлса сув билан ювиб поклаш вожибдир. Истинжо учун суяк, инсон ва ҳайвон ейдиган нарсалар, пишиқ ғишт, сопол, кўмир, шиша, оҳак, ипак, пахта, бўз (латта) ишлатиш, узрсиз ўнг қўл билан тозалаш макруҳдир.