ИСТИОЗА
- Шанба, Авг 13 2022
- 359 марта кўрилди
Луғатда «илтижо ва паноҳ сўрамоқ» маъноларини англатади. Истилоҳда Аллоҳ таолога илтижо қилиб шайтондан паноҳ сўраш, яъни «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм» дейиш «истиоза» дейилади. Уни тааввуз ҳам дейишади. Уламолар Қуръондан қироат бошлайдиган кишига истиоза айтиш лозим деб айтишган. Истиоза Қуръондан эмаслигига ижмоъ қилинган. Истиозани уч сийғада ўқиш жоиз.