ИСТАНБУЛ
- Шанба, Авг 13 2022
- 165 марта кўрилди
Дунёдаги қадимий шаҳарлардан бирининг номи. Милоддан аввалги 660 йилда Византий шаҳри сифатида асос солинган. Кейинчалик Рим императори Константин Биринчи унинг ўрнида янги шаҳар тиклади У император номи билан Константинопол деб аталган ва узоқ йиллар Рум империяси пойтахти бўлган. 1453 йилда Усмонли турклар тасарруфига ўтиб, салтанат пойтахтига айлантирилган. Шаҳарда машҳур Сулаймония масжиди, Мовий масжид, Боязид Иккинчи мадрасаси, Тўпқопи султон саройи ва бошқа обидалар бор.