close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИСПАНИЯ ФАТҲИ

Африқони тинчлантириб, барбарларни бостирган Ҳасан ибн Нўъмондан кейин бу вилоятга ўткир зеҳнли ва иззатталаб зот Мусо ибн Нусайр ҳоким бўлди. Бу унинг Мағрибга, ҳозирда Жазоир ва Марокаш деб аталаётган мамлакатларга юриши арафасида юз берди.  Шу  зафари эвазига у халифанинг  сахий мурувватига сазовор бўлиб, Мисрдан ғарбдаги жуда катта ўлкага қиролнинг вазири этиб тайинланди.  Мавлолардан бўлган Ториқ исмли лашкарбоши унга совға сифатида берилиб, Мағрибнинг ғарбий қисмига - ҳозирги Рокко  шимолида жойлашган минтақага ҳоким қилиб белгиланди. У Танжарни пойтахт этиб танлади. Ҳокимиятини  мустаҳкамлай олмай қийналаётган Испания қироли Родерикка қарши исён кўтарган машҳур  испан фуқароси Коунт Юлиан унга мурожаат қилиб қолди. 711 йили Ториқ етти минг кишилик қўшини билан кўрфазлар оша денгиз сафарига чиқиб, ўзи шарафига Жабал ат-Ториқ, яъни "Ториқ тоғи" деб номланган баҳайбат қоя олдидаги қўналғада тўхтади. Кейинчалик бу ерни оврупаликлар Гибралтар деб атай бошлашди. Испан қўшинларига эса мусулмон босқинчиларига қарши курашга ўзининг барча имкониятларини жамлаб улгурган Родерикнинг шахсан ўзи бошчилик қиларди. Бироқ унга на жанговар омилкорлик ва на аскарлар сонидаги устунлик ёрдам берди. У 711 йил июнда мағлуб бўлди. Марказий Испаниянинг катта қисмини Ториқ қўлга киритганидан кейингина Мусо ўз араб қўшинлари билан етиб келди. У Мадина, Сидония, Севилия ва Меридани эгаллади. Кейинчалик ана шу фатҳ этилган ерларда Андалусия номи билан Ислом ўлкаси пайдо бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase