close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИОРДАНИЯ ҲОШИМИЙЛАР ҚИРОЛЛИГИ

Майдони: 96,2 минг кв. км., (шундан 5,9 мингини Исроил босиб олган), аҳолиси: 5,2 миллион киши, пойтахти: Аммон шаҳри, тузуми: конститутсиявий қироллик, давлат бошлиғи: қирол, маъмурий тузилиши: 12 вилоятдан иборат, йирик шаҳарлари: Аз-Зарка, Ирбид, Ал-Ақоба, пул бирлиги: Иордан динори. Ҳозирги Иордания (Ўрдун) ерларида қадимда сомий халқлар яшаган, милоддан аввалги учинчи-иккинчи асрларда финикийлар, хетлар бостириб кирди. Биринчи асрларда у Исроил ва яҳудий подшоҳликлари таркибида бўлган. Македонияли Искандар истилосидан сўнг у юнонлар тасарруф қилишди. Милоддан аввалги ва кейинги юз йилликларда у аввал римликлар, кейин форслар ҳукмронлиги остида бўлди, Византия таркибига кирди. Еттинчи асрда у Араб халифалигига қўшиб олинди. Мамлакатни салибчилар босиб олганидан кейин у Миср мамлуклари ихтиёрига ўтди. Ўн олтинчи асрда эса Усмонли салтанатга қўшилди. Биринчи жаҳон урушидан кейин уни инглизлар босиб олишди ва 1946 йилда Иордания Ҳошимийлар қироллиги ташкил этилди. 1967 йилга исроил-араб урушида у ўзининг энг бой ўлкаси + Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидан ажради. Ислом Иорданияга 7-асрда кириб келган бўлса-да асосан 11-асрдан бошлаб кенг тарқади. Ҳозир Ислом давлат дини саналади. Аҳолининг 95 фоизи мусулмонлардир, улар асосан Аҳли сунна вал жамоанинг шофеъия мазҳабига эътиқод қилишади. Шиаликнинг имомийлар ва друзлар оқими тарафдорлари ҳам бор. Аҳолининг 5 фоизи насронийлардир. Иордания Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзоси.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase