close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИМОМ ҲУСАЙН

Имом Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб (р.а.), ҳижрий 3 (милодий 625) йили туғилганлар. Ҳазрати Алининг Расулуллоҳ (с.а.в.) қизлари Фотимаи Заҳродан туғилган кичик ўғиллари, Пайғамбаримизнинг суюкли набиралари. Шиалар учинчи имом санашади. 669 йили акалари Имом Ҳасан ўлдирилганларидан кейин Ҳазрати Али тарафдорлари ўз раҳбарлари деб эълон қилишади. 680 йили халифа Муовия вафотидан сўнг Ироқда умавийларга қарши ҳаракат кучаяди. Имом Ҳусайн Муовиянинг ўғли Язидга байъат қилишдан бош тортадилар. Етмиш жангчи билан Маккадан Куфага Язидга қарши курашга чиққан Ҳусайн Карбало даштида Язиднинг тўрт минг кишилик қўшини билан тўқнашадилар. Жангда шаҳид бўлиб, шу ерга дафн этилганлар. Шиалар у зот ҳалок бўлган куни мотам қилишади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase