close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИМОМ ҚУШАЙРИЙ

Имом Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳозин Қушайрий, илк мутасаввифлардан. Ҳижрий 376 (милодий 986) йили туғилган. Асли нишопурлик, салжуқийлардан Алп Арслон ҳузурида хизмат қилган. Усул, калом, тафсир, ҳадис илмлари бўйича бир неча китоблар таълиф этган. Унинг «Ат-тафсир ул-кабир», «Рисола» каби асарлари Ислом оламида машҳур. Умрининг сўнгги ўттиз йилини ҳадис илмига бағишлаган. Олимлар томонидан «Зайнул-Ислом» (Ислом зийнати) унвонини олган. Ҳижрий 465 (милодий 1072) йилда вафот қилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase