close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИМОМ ШОФЕЪИЙ

Имом Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ибн Соиб ибн Абулязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманоф, куняси Абу Абдуллоҳ ал-Қурайший, атоқли Ислом фақиҳи ва мазҳаббошиси, шофеъий мазҳаби асосчиси. Ҳижрий 150 (милодий 767) йили Фаластиннинг Ғазза шаҳрида туғилганлар. Бу зот саййидлардан, насаби Расулуллоҳ (с.а.в.) насабларига бориб уланади. Имомнинг ёшлиги Маккада кечди, етти ёшда Қуръони каримни, ўн ёшда Имом Моликнинг «Муваттоъ» китобини тўла ёдлади. Кейинчалик Холид аз-Занжий ва Молик ибн Анасдан фиқҳ ва ҳадис илмларини ўрганди. Ўн беш ёшда устози Муслим ибн Холид фатво беришга ижозат қилди. Имом Аҳмад бу зотни иккинчи ҳижрий асрнинг мужаддиди, деб атаган ва: «Агар Шофеъий бўлмаганида ҳадис ва фиқҳни билмаган бўлур эдик», деган. Имом Абу Ҳанифа ва Имом Молик мазҳабларини пухта ўрганиб, шофеъий мазҳабига асос солган. Имом Шофеъий фиқҳий масалаларни ҳал этиш асносида уларни қайси қоидалар асосида ечганини ҳам ёзиб борди ва бу билан яна бир муҳим илм + «Усулул-фиқҳ» (фиқҳ асослари) юзага келди. Шунингдек, бу зот ижмоънинг шартлари, қиёснинг чегара ва шартларини баён этди. 113 та китоб таълиф этган, булардан машҳурлари: «Китабу ҳужжа», «Рисола», «Ал-умм», «Ал-мабсут», «Ихтилоф ул-ҳадис», «Сунан», «Муснад», «Ас-саловот», «Ал-Буйуъ», «Ал-Музораъа» ва бошқалардир. Ҳижратнинг 204 йили Мисрнинг Қоҳира шаҳрида вафот этди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase