ИМОМ ОСИМ
- Шанба, Авг 13 2022
- 467 марта кўрилди
Имом Абу Бакр Осим ибн Абу Нажуд ал-Асадий ал-Куфий, машҳур ўн қорининг бири, Куфа қориларининг шайхи. Улуғ тобеъинлардан саналади, қориликдан ташқари луғат, наҳв, фиқҳ илмларида ҳам пешқадам бўлган. Аҳмад ибн Ҳанбал бу кишига ишончли, деб гувоҳлик берганлар. Бир неча машҳур шогирдлари бор, бизда қироати кенг тарқалган Ҳафс ибн Сулаймон ҳам шулар жумласига киради. Осим қироатининг санади ас-Суламий орқали Али ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Масъудга бориб тақалади, бу машҳур саҳобийлар эса қироатни Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан олишган. Осимнинг санади шу йўл орқали Расулуллоҳга (с.а.в.) мутавотир ҳолда боғланади. Ҳижрий 128 йили Куфада вафот этган.