close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИМОМ АҲМАД ибн ҲАНБАЛ

Ҳанбалий мазҳабининг асосчиси Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ибн Ҳилол ибн Асад ибн Идрис ибн Абдуллоҳ ибн Ҳаййон ибн Абдуллоҳ ал-Бағдодий аш-Шайбоний, Исломнинг улуғ фақиҳ ва муҳаддисларидан. Ҳижрий 164 (милодий 780) йилда Бағдодда туғилган. Насаби Аднонда Расулуллоҳнинг (с.а.в.) насабларига қўшилади. Ота-онаси асли Мовароуннаҳрнинг Марв шаҳридан. Ёшликда аввал Абу Ҳанифанинг шогирди Абу Юсуфдан ва Имом Шофеъийдан таълим олди. Шундан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларини ёд олиб ёзишга киришди. Асосий китоби «Ал-муснад» («Муснади Аҳмад»)да қирқ мингдан зиёд ҳадисни жам қилган. Ҳадис тўпланган олти саҳиҳ китоб + «Кутубус-ситта» таълиф қилингунга қадар бу «Муснад» ҳадислар жамланган ягона китоб бўлган. Бағдодда ва бутун Ислом оламида замонининг улуғ ҳадис ва фиқҳ олими бўлиб танилди ва ҳанбалий мазҳабига асос солди. Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ҳам бу зотдан таълим олишган. Шогирдлари Ислом шариатига доир ўттиз мужаллад китоб ёзишган. Зархоний: «Аҳмад ибн Ҳанбал икки юз мингдан ортиқ яҳудий, насроний, мажусий кишиларнинг Исломга киришига сабабчи бўлдилар», деб ёзади. «Муснад»дан ташқари «Китаби уз-зуҳд», «Ал-маърифа ат-таълим», «Ал-журҳ ва ат-таъдил» ва бошқа китобларни таълиф этган. Ҳижрий 241 (милодий 855) йили Бағдодда вафот этган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase