close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИМОМ АБУ ДОВУД

Имом Абу Довуд Сулаймон ал-Ашъас ибн Исҳоқ ибн Башир ибн Шаддод ибн ал-Аздий ас-Сижистоний, машҳур муҳаддислардан. Ҳижрий 202 (милодий 817) йили Сижистон (ҳозирги Эрон ва Афғонистон ҳудуди)да туғилган. Ёшликдан ҳадис илмига қизиқиб, Ироқ, Хуросон, Шом, Миср, Араб жазирасига сафар қилган ва ҳадис эшитиб, уларни ривоят қилган. Кейинчалик машҳур шайх, ровий, ҳофиз бўлиб етишган. Имом Бухорий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Термизий билан учрашган. Имом Абу Довуд жами эллик минг ҳадис ривоят қилиб, шундан 4800 саҳиҳ ҳадисни ўзининг «Сунан» китобига киритган. Бу асар «Кутуб ус-ситта»нинг учинчиси бўлиб, аҳамияти жиҳатидан фақат Имом Бухорий ва Муслимларнинг «Саҳиҳ»идан кейинда туради. Абу Довуд «Сунан»и ҳақида Закариё Соний шундай деган: «Қуръон + Исломнинг асли, «Сунани Абу Довуд Исломнинг аҳдидир». Олимларнинг эътирофича, бу китобда ҳадиси шариф билан исбот қилинмаган бирорта шариат масаласи бўлмаган. Унга бир неча шарҳ ва мухтасарлар ҳам ёзилган. Абу Довуд: «Тўрт ҳадисни билиш одамга дини учун кифоя қилади», деган. Ўша тўрт ҳадис ушбулардир: «Амаллар ниятга қараб баҳоланади», «Маъносиз нарсани тарк этиш киши Исломининг гўзаллигига далолат қилади», «Мўмин ўзига раво кўрган нарсасини биродарига ҳам раво кўрмагунича мўмин саналмайди», «Ҳалол аён, ҳаром ҳам аён, иккиси ўртасида шубҳали нарсалар бордир». Имом ҳижрий 275 (милодий 889) йил шаввол ойининг 16-куни Басрада вафот этган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase