close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИЛЛАТ

«Манот» деган яна бир номи ҳам бор, Ислом шариатининг тўртинчи манбаи бўлмиш қиёснинг энг асосий рукнларидан бири «иллат»дир. Иллат аслдаги сифат бўлиб, ҳукм шунинг асосига бино қилинган. Шу иллат билан фаръда ҳам ўша иллатнинг борлиги билинади. Масалан, маст қилишлик хамрдаги сифат, шунга асосан унинг ҳаромлигига ҳукм қилинган. Усул уламолари «Иллат + ҳукмни билдирувчи сифатдир», дейишган. Улар иллатга муносиб бўлган сифатни, шориънинг эътиборга олиш ва олмаслигига қараб, тўрт қисмга: ал-муносибул-муассар, ал-муносибул-мулоим, ал-муносибул-мурсал, ал-муносибул-мурғоларга бўлишган. 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase