ИКРИМА ибн АБУ ЖАҲЛ
- Шанба, Авг 13 2022
- 207 марта кўрилди
Абу Усмон Икрима ибн Абу Жаҳл Махзумий ал-Қурайший (р.а.), таниқли ва фазилатли саҳобийлардан. Исломнинг аввалида Икрима ва бу кишининг оталари Абу Жаҳл Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ашаддий душманлари бўлишган. Икрима Макка фатҳ этилганидан кейиноқ Исломга кирдилар. Пайғамбаримиз ҳаж йилида уни Ҳавазон аҳлидан садақа йиғишга масъул этиб тайинлаганлар. Икрима жоҳилиятда ҳам, Исломда ҳам Қурайшнинг шижоатли, жасур кишиларидан эдилар. Абу Бакр Сиддиқнинг халифалик йилларида мансабдор бўлдилар. Ридда (диндан қайтганлар билан уруш)да қўшинга бошлиқ этиб тайинландилар. Ҳижрий 13 (милодий 634) йили Ярмук ғазотида шаҳид бўлдилар.