close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИЖМОЪ

Луғатда «тўпламоқ, жам қилмоқ, у ёки бу масалада бир фикрли бўлмоқ» маъноларини англатади. Унинг истилоҳий маъноси эса Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг бирор воқеа, ҳодиса, муаммо ёки масаланинг шаръий ҳукмида ҳамма замондош мужтаҳидларнинг иттифоқи, якдиллигидир. Ижмоъ билан собит бўлган ҳукм шаръий ҳисобланади ва барча мусулмонларга вожиб бўлади. Ижмоънинг шаръий асос экани Қуръони карим ва Суннат билан собит бўлган. Ижмоъ амалга ошиши ва унинг ҳукми шаръийлик мақомига етиши учун қуйидаги тўрт шарт бўлиши зарур: 1. Бирор асрда янги бир воқеа ва ҳодиса содир бўлганида ёки янги бир масала туғилганида бир неча мужтаҳиднинг ҳаёт бўлиши шарт. 2. Янги бир муаммога нисбатан чиқарилган ҳукм шаръийлик мақоми касб этиши учун барча замондош мужтаҳидлар ватани, жинси, тоифасидан қатъи назар, ҳамфикр бўлишлари шарт. 3. Мужтаҳидлар у ёки бу масалада ҳамфикр эканлари уларнинг очиқ айтган оғзаки гапидан, ёзма равишда чиқарган фатвосидан ёки бирор жойга тўпланиб чиқарган қароридан билиниши шарт. 4. Ҳукм шаръий бўлиши учун барча мужтаҳидлар истисносиз ҳамфикр бўлишлари лозим. Акс ҳолда кўпчилик бўлиб бирор қарор қилишса ҳам, унинг ҳукми шаръийлик касб этмайди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase