close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИБН ҲИББОН

Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Ҳиббон Аҳмад ат-Тамимий ал-Бустий, Ибн Ҳоббон ҳам дейилади. Даврининг таниқли муҳаддисларидан, шофеъий мазҳаби фақиҳи. Самарқандда вояга етган ва бир муддат шу ерда қозилик қилган. Ироқ, Хуросон, Мовароуннаҳр, Шом, Ҳижоз ўлкаларини кезиб, билимдонлардан ҳадис ўрганган. Ибн Ҳузайманинг шогирдларидан. Тиб, фалакиёт ва бошқа табиий илмлардан ҳам хабардор бўлган. Унинг «Ал-анво ват-тақосим», уч жилдли «Ас-сиқот», «Китаб ус-саҳоба», «Маърифат ул-мажруҳин минал-муҳаддисин», «Китаб ул-илал», «Асҳоб ут-таворих», «Китабу атбо ут-тобеъин» каби асарлари машҳур. Ҳижрий 354 (милодий 965) йили саксондан ошиб Самарқандда вафот қилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase