ИБН ҚИФТИЙ
- Шанба, Авг 13 2022
- 165 марта кўрилди
Жамолиддин Абул Ҳасан Али ибн Юсуф ал-Қифтий, милодий 1172 йили Миср шимолидаги Қифт мавзеъида туғилган. Машҳур муаррих ва давлат арбоби. Аввал Қоҳирада таҳсил олган, кейин Қуддус ва Ҳалабда турли илмларни эгаллаган. Кўп йиллар Мисрда молия вазири бўлиб ишлаган. Унинг «Китаб ахбор ул-уламо биахбор ал-ҳукамо» ёки қисқача «Тарихи ҳукамо» асарида мусулмон уламолардан тўрт юз ўн тўрт кишининг ҳасби ҳоли келтирилган. Милодий 1248 йили вафот этган.