ИБН ХАЛДУН
- Шанба, Авг 13 2022
- 184 марта кўрилди
Абдураҳмон Абу Зайд ибн Муҳаммад, Ибн Халдун куняси билан машҳур. Милодий 1332 йили Тунисда туғилган. Араб муаррихи ва файласуфи, Ибн Рушднинг издоши. 1349-1375 йилларда Тунис, Фес, Ғарнота, Жазоир ҳукмдорлари саройида катта мансаблар эгаси бўлган. Кейин Мисрда мударрислик қилган. Умрининг охирида моликийлар қозиси бўлган. «Китаб ул-ибар» асосий асари ҳисобланади. Милодий 1406 йили Қоҳирада вафот этган.