close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИБОДАТ

Луғатда «тоат», «итоат» ва «Парвардигорни улуғлаш» маъноларини ўзида жам қилган. Шаръий истилоҳда эса бажарганлиги учун савоб бериладиган ва ниятга боғлиқ бўлган амал «ибодат» дейилади.  Ислом динида ибодатлар уч қисмга бўлинади: бадан билан адо этиладиган ибодатлар; мол билан адо этиладиган ибодатлар; ҳам бадан, ҳам мол билан адо этиладиган ибодатлар. Намоз ва рўза каби бадан билан адо қилинадиган ибодатни ҳар бир киши ўзи адо этиши лозим. Закот каби мол билан адо қилинадиган ибодатни кишининг вакили адо этиши мумкин. Ҳаж каби ҳам бадан, ҳам мол билан адо қилинадиган ибодатни фақат киши ожиз қолгандагина ва бу ожизлик давомли бўлгандагина вакили адо этиши мумкин. Агар ожизлик бўлмаса, ўзи адо қилиши шарт. Ибодатларнинг энг афзали, савоблиси, улуғи намоздир. Аллоҳ таоло мўминлар ва мунофиқларни намозлари билан фарқлайди. Намоз + диннинг устуни,  мўминнинг меърожидир. Намоз бандани кўп ёмонликлар, гуноҳлардан қайтаради, охиратда дўзахдан парда бўлади. Намоз ўқиш олдидан кийимларни, намоз ўқиш жойларини тозалаш, баданни поклаш, ғусл қилиш, таҳорат олиш намознинг асосий шартларидан ҳисобланади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase