close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ЗАНЖИЙЛАР

Милодий 1127-1174 йилларда ҳукмронлик қилган исломий салтанат номи. Мусулмон дунёси илгаригидек Қашғардан Қуртубагача бўлган бепоён кенгликни англатмасди, шуни назарда тутган ҳолда ҳам бу олам ўз орасида бегоналар мавжудлигини борган сари кучлироқ ҳис қила борди, натижада бундай ҳолга қаршилик кўрсатиш фикри келиб чиқди. Аста-секин насронийларни мусулмон Яқин Шарқидан ҳайдаб чиқариш мақсади  қарор топди. Бу ғоя туғилиши билан уни амалга ошириш учун курашчилар ҳам топила  қолди. Ана шундай курашчи «занжийлар» деб аталган мусулмон ҳокимлари сулоласидан чиқди. Салжуқийлар императори Маликшоҳнинг ишончли вакили бўлган Имомиддин Занжий Ғарбга жўнаб, аста-секин Мўсул билан Ҳалаб оралиғидаги ерларни эгаллади. Бу кучли инсон, қўрқув билмас жангчи кўп ўтмай насронийлар устига ҳужум қилиб, кейинги даврда улар ихтиёрига ўтиб қолган Руҳ шаҳрини қамал қилди. Шом билан Бағдод ўртасидаги карвон йўлида жойлашган шаҳар тўрт ҳафталик  қуршовдан кейин итоатга мажбур бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase