close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ЗАИФ ҲАДИС

Луғатда «кучли, қовий» сўзининг аксини билдиради. Мартабаси «ҳасан ҳадис»дан паст, гоҳо ровийлари адолатсиз ёки ҳифзи-зеҳни ёмон бўлган ёхуд ровийи бошқа бирор иллат билан муттаҳам қилинган ҳадис «заиф ҳадис» дейилади. Уламолар наздида унинг ривояти жоиз, фақат у ақида масалаларига тегишли бўлмаслиги, шаръий ҳукмларни баён қилишда ҳалол-ҳаромга тааллуқли бўлмаслиги керак. Яъни уларни панду насиҳат, тарғиб ва таҳриб мақсадида ривоят қилиш мумкин. Уламолар заиф ҳадисга амал қилиш борасида ихтилофга боришган. Жумҳур уламолар фазилатли ишларда унга амал қилиш мустаҳаб дейишган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase