close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ЗАБУР

Ғарб манбаларида «Псалтир» ҳам дейилади. «Забур»нинг луғавий маъноси «мактуб, ёзилган»дир, иброний тилида эса «санолар» дегани. Аллоҳ таолонинг пайғамбар Довуд алайҳиссаломга қирқ ёшида нозил қилган илоҳий китоби шу ном билан аталади. Милоддан олдинги 1050-900 йилларда китоб ҳолига келтирилган. Забур тўрт илоҳий китобнинг бири бўлиб, унда мавъизалар, ибратлар, кўнгилни юмшатадиган ва зикр қилинадиган 73 та псалом (сано) бўлган. Довуд алайҳиссалом Забурни ширали, ёқимли овозда муножот тарзида тиловат қилганларида қушлар ҳам учмай тўхтаб қолар экан. Ҳозирда аҳли забур қолмаган. Мўмин-мусулмонлар Забур номли китобни Довуд алайҳиссаломга юборганига жазм билан иймон келтиришлари лозим.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase