close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ЖУМУМ

Макка яқинидаги Марраз заҳрон водийидаги жой номи. Бани Сулайм қабиласининг сув манбаи ўша жойдадир. У Мадинаи мунаввара йўлидаги Макка шимолида 25 км. узоқликда жойлашган. Танъим масжидидан 18 км. узоқликдадир. Ҳижратнинг 8-йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу ерга тушиб, Макка фатҳ этилишидан олдин бир кеча тунаб қолганлар. Ўша куни у зот билан 10 минг саҳоба бирга эди. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушган ва намоз ўқиган ўринларига масжид қурилган. У Фатҳ масжиди деб танилади. Ҳижрат йўлидан юрганлар бу масжидни топишга муяссар бўлишади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase