ЖОБИР ибн САМУРА
- Жума, Авг 12 2022
- 346 марта кўрилди
Абу Ҳомид Жобир ибн Самура ибн Жанода ас-Суваий (р.а.), саҳобийлардан. Саъд ибн Абу Ваққоснинг Холида исмли сингиллари ўғли. Бани Зуҳра қабиласининг бошлиқларидан. Ўзлари ва оталари Расулуллоҳ (с.а.в.) суҳбатларида бўлишган. Асосан Куфада яшаганлар. Расули акрамда 146 та ҳадис ривоят қилганлар. Улардан бир нечаси уч «Саҳиҳ» китобига киритилган. Башир ибн Марвон волийлиги даврида, ҳижратнинг 74 йили вафот этганлар.