ЖИН
- Жума, Авг 12 2022
- 174 марта кўрилди
Қуръони каримнинг етмиш иккинчи сураси номи, Маккада нозил қилинган, 28 оятдан иборат. У Аллоҳ таоло оловдан яратган махлуқлар + жинлар олами ҳақида ҳикоя қилади. Маълумки, Муҳаммад алаййҳиссалом инсу жинга баробар пайғамбар қилиб юборилганлар. Худди инсонлар орасида бўлгани каби жинлар ўртасида ҳам у зотнинг пайғамбар эканларига иймон келтирганлар ҳам, иймон келтирмайдиганлар ҳам бор. Сура аввалида Қуръон оятларини эшитиш биланоқ Китобга дарҳол иймон келтирган бир гуруҳ жинлар ҳақида хабар берилиб, сўнгра умуман жинлар қандай махлуқ экани тўғрисида маълумот келтирилади. Ва улар айрим кишилар ўйлаганидек инсонларга бирон фойда ёки зиён етказишга ёки ғайб сирларини билишга қодир эмасликлари, шунингдек улар ичида яхшилари ҳам, ёмонлари ҳам, мусулмонлари ҳам, иблиси лаъин каби кофирлари ҳам борлиги очиқ-равшан баён этилади.