ЖАНДАЪ ибн ЗАМРА
- Жума, Авг 12 2022
- 208 марта кўрилди
Жандаъ ибн Замра аз-Замрий (р.а.), саҳобийлардан. Ривоят қилинишича, Маккада касал бўлиб қолганларида аҳлига қарата: «Мени Маккадан чиқариб ташланглар», дедилар. Улар: «Қаерга», деб сўрашган эди, Мадина томонга ишора қилдилар, чунки ҳижрат қилишни хоҳлар эдилар. Болалари юриб Бани Ғаффор қабиласига етиб боришганида Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 100-оятини нозил қилди. «Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки унинг ажри-мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир».