close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ДОВУД АЛАЙҲИССАЛОМ

Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан. Довуд алайҳиссалом Ҳазрати Яъқубнинг наслидан. Унга пайғамбарлик ва ҳукмдорлик берилган, тўрт илоҳий китобнинг бири + Забур нозил қилинган. Довудга яҳудийлар итоат қилди, шу тариқа у ҳам пайғамбар, ҳам салтанат соҳиби бўлди. Ҳазрати Довуд туфайли Бани Исроил душмани устидан ғалаба қозонди ва шуҳрати ошди. Довуд (а.с.) ўзига нозил бўлган Забурни ўқир ва у билан инсонларни Ҳаққа даъват этар эди. Аллоҳ таоло Ҳазрати Довудга темирни бўйсундириб қўйган эди, унинг қўлида темир исталган шаклга кирар эди. Довуд алайҳиссалом Бани исроилга қирқ йил ҳукмдор бўлди, Қуддусни марказ қилди, Ҳалаб ва Арманистонни эгаллади, Милоддан аввалги 1020 йили етмиш ёшда вафот этди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase