close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ВОСИЛА ибн АСҚАЪ

Абу Қурсофа Восила ибн Асқаъ (р.а.), саҳобийлардан. Аҳли суффадан бўлганлар. Бу киши келиб Расулулоҳ (с.а.в.) билан бирга субҳ намозини ўқидилар. Расулуллоҳ (с.а.в.)  одатларига кўра намоз ўқиб бўлсалар саҳобалари билан қўл бериб сўрашар эдилар. Навбат Восилага етиб келганида, «Сен кимсан», дедилар. Шунда у айтди. «Нима нарса сени бу ерга олиб келди», деган эдилар, у «Байъат қилиш учун келдим», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Яхши кўрган, кариҳ кўрган ва тоқат қилган нарсанггами», деган эдилар, у киши: «ҳа», деб мусулмон бўлди ва байъат қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот этганларидан кейин Шомга кўчиб кетдилар. Ҳижрий 85 йилда 98 ёшларида ўша ерда вафот этдилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase