ВАҲИЙ
- Жума, Авг 12 2022
- 148 марта кўрилди
Луғатда «хабар, илҳом, мужда» маъноларини англатади. Истилоҳда Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарларига, хусусан охирги Расули Муҳаммад алайҳиссаломга малак Жаброил алайҳиссалом воситасида ёки бошқа йўллар билан юборадиган диний кўрсатмалари, амр-фармонлари, хабарлари «ваҳий» дейилади. Пайғамбаримиз қирқ ёшга тўлганларида Рамазон ойида илк ваҳий туша бошлаган ва бу йигирма уч йил ( ўн уч йил Маккада, ўн йил Мадинада) давом этган. У зот Хиро ғорида ибодат қилиб ўлтирганларида Қуръони каримнинг Алақ сурасидаги дастлабки беш оят нозил бўлган. Ваҳийлар солиҳ туш, илоҳий илҳом, фаришта орқали, юзма-юз роз айтишиш, мушоҳадаи жамол каби йўллар билан юборилган. Ваҳийлар Макка ва Мадинада нозил бўлгани учун Қуръон суралари маккий ва маданийга бўлинган.