ВАҚФ
- Жума, Авг 12 2022
- 164 марта кўрилди
Луғатда «тутиб туриш, тўхтатиш, банд қилиш» маънолари бор. Вақфнинг фатво билан қувватланган таърифи қуйидагича: «Вақф + нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир». Яъни вақф қилинган нарса вақф қилувчининг мулкидан чиқади ва Аллоҳ мулкига айланади. Вақф қилинган нарсадан келадиган фойда вақф қилувчи уни вақф этишда тайинлаган жиҳатга (масалан, талабалар, мусофирлар, камбағаллар кабиларга) сарф қилинади ва савоби вақф қилувчига абадий бўлади. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлмайди.