ВАШ-ШАМС
- Жума, Авг 12 2022
- 164 марта кўрилди
Луғатда «қуёшга қасам» деган маънони билдиради, Қуръони каримнинг тўқсон биринчи сураси номи, Маакада нозил бўлган, 15 оятли. Сурада Аллоҳ таоло Ўзи яратган бир қанча мавжудотга ва Ўз зотига қасам билан жонини иймон билан пок тутган киши нажот топиши, уни куфр билан хор қилган кимса эса номурод бўлиши ҳақида хабар беради. Сўнгра ана шундай ҳалокатга учраган қавмлардан Самуд қабиласи мисол қилиб келтирилади.