ВАСИЙ
- Жума, Авг 12 2022
- 141 марта кўрилди
Етим болаларга ёки етим бўлмаса-да молни исроф қиладиган эсипаст одамларга қараб, уларнинг мол-мулкларини тасарруф қилиш топширилган, ворисларнинг ишларини тадбир ва тасарруф қилиб туриш васият қилинган киши «васий» дейилади. Васийни ўлими олдидан отанинг ўзи васият йўли билан, қариндош-уруғлар маслаҳат билан ёки мусулмон ҳоким фармон билан тайинлаши мумкин. Етим болаларнинг мол-мулки беҳуда зое бўлмаслиги учун шариатга васийлик ҳукми киритилган. Васийликка диндорлиги ва омонатдорлиги билан танилган кишилар тайинланади, улар қарамоғидагилар молини ейишдан қаттиқ огоҳлантирилганлар.