ВАЛ-ОДИЁТ
- Жума, Авг 12 2022
- 139 марта кўрилди
Луғатда «чопқир отларга қасам» ддеган маънони билдиради, Қуръони каримнинг юзинчи сураси номи, Маккада нозил қилинган, 11 оятдан иборат. Сурада Аллоҳ таоло жиҳод қилувчи зотлар жангга миниб борадиган учқур отларга қасамёд қилиш билан динсиз-эътиқодсиз кимсалар албатта Яратган ўзларига ато этган неъматларга ношукрлик қилувчи, ашаддий дунёпараст бўлишлари таъкидланади ва Аллоҳ таоло барча ишлардан хабардор бўлиб туриши уқтирилади.