БУТ
- Жума, Авг 12 2022
- 251 марта кўрилди
Форслар «бут», араблар «санам» дейишади, бутпарастлик тимсоллари бўлмиш, мушрик ва кофирлар сиғинадиган «илоҳ»ларни тасвирловчи тош, ёғоч, сопол ва бошқа нарсалардан ясалган ҳайкалчалар, тасвир ва расмлар шундай деб аталади. Исломдан олдин биргина Маккадаги Каъбада 365 та бут-санам бўлган, уларнинг энг машҳурлари Лот, Манот, Уззо эди. Ислом дини шаклланиб, одамлар ягона илоҳ + Аллоҳ таолога сиғина бошлаганларидан кейин барча бутлар Каъбадан чиқариб ташланди. Ҳозир ҳам айрим камсонли халқларда турли бутларга сиғиниш сақланиб қолган.