БАҒАВИЙ, АБУ МУҲАММАД
- Жума, Авг 12 2022
- 165 марта кўрилди
Абу Муҳаммад Ҳусайн ибн Масъуд ибн Муҳаммад ал-Марваррузий ал-Бағавий, шофеъий мазҳаби фақиҳларидан, улуғ муҳаддис ва муфассир. «Диннинг устуни», «Суннатнинг тирилтирувчиси» унвонларини олган. Ниҳоятда тақводор, қаноатли, бирор дарсини бетаҳорат айтмаган улуғ олим эди. Унинг «Маъолимут-танзил» тафсири нақлий тафсирларнинг энг мукаммали, ишончлиси бўлган. Бундан ташқари ҳадисга доир «Шарҳ ус-сунна», «Ал-Масобиҳ», фиқҳга оид «Ал-жамъу байнас-Саҳиҳайн», «Ат-Таҳзиб» каби асарлари ҳам бор. Ҳижрий 510 (милодий 1122) йили саксон ёшда Марвда вафот этган ва устози Қози Ҳусайн ёнига дафн этилган.