БАНИ ҚУРАЙЗА ҒАЗОТИ
- Жума, Авг 12 2022
- 179 марта кўрилди
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) яҳудийлар билан урушишга мажбур бўлган жангларининг учинчиси ҳижрий 5 (милодий 627) йили бўлган Бани Қурайза ғазоти эди. Бани Қурайза қабиласи Ҳандақ ғазотининг энг нозик палласида қурайшийлар билан бирлашиб, мусулмонларга қарши урушга қўшилди ва Пайғамбаримиз билан тузилган сулҳ битиимини бузди. Шунда Расули акрам уч минг кишилик қўшин билан қабила устига юриш бошладилар ва тўққиз юз кишилик қабила тор-мор этилди. Тўрт юз киши ўлдирилди, улар орасида қабила бошлиғи Каъб ибн Асъад ҳам бор эди.