БАНИ ИСРОИЛ
- Жума, Авг 12 2022
- 572 марта кўрилди
Луғатда «Исроил фарзандлари, болалари» деган маънони билдиради. Ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг Ҳазрати Сорадан туғилган ўғли Исҳоқдан (а.с.) Исроил қавми тарқалган. Исҳоқнинг ўғли Яъқуб алайҳиссаломнинг лақаби Исроил эди. Шунинг учун унинг ўн икки ўғли ва авлодлари «Бани Исроил» деб атала бошлаган. Иброҳим алайҳиссаломнинг Ҳазрати Ҳожардан туғилган ўғли Исмоил (а.с.) Журҳум қабиласидан уйланиб, Бани Исмоил номи билан ўша ерда кўпайишган. Араблар Исмоил алайҳиссалом авлодлари ҳисобланишади.