close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БАЙЙИНА

Луғатда «аниқ ҳужжат» деган маънони билдиради, Қуръони каримнинг тўқсон саккизинчи сураси номи, Мадинада нозил қилинган, 8 оятдан иборат. Бу сурада  Аҳли китоблардан бўлган яҳудий ва насронийларнинг ҳамда мушрикларнинг кирдикорлари ҳақида, ёлғиз Аллоҳ таолонинг ўзига ихлос билан ибодат қилиш лозимлиги тўғрисида ва охиратда кофирлар дучор бўладиган азоб ҳамда иймон ва яхши амал билан ўтган зотларга муяссар қилинадиган мангу бахт хусусида сўз боради. Сурадан Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ таоло томонидан юборилган аниқ ҳужжат эканликлари ҳақидаги оятлар ҳам ўрин олгани сабабли у шундай номланган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase