АСР
- Пайшанба, Авг 11 2022
- 98 марта кўрилди
Луғатда «кечки пайт, тушдан кейинги вақт» маънолари англатади. Мусулмонларга фарз қилинган беш вақт намознинг учинчиси «Ал-аср» деб аталади. Тўрт ракатли Аср намози кун ботишининг икки соат аввалидан бошлаб то кун ботгунига қадар адо этилади. Аср намозининг муҳимлиги ва фазилатлари ҳақида Пайғамбар алайҳиссаломдан бир неча саҳиҳ ҳадислар вориб бўлган. Аср сўзи араб тилида «юз йиллик вақт» маъносини билдирувчи каломдан маъно тараққиёти йўли билан қабул қилинган.