close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АВЗОЪИЙ

Абу Амр Абдурраҳмон ибн Амр Авзоъий, атоқли фиқҳ олими, авзоъийя мазҳаби асосчиси. Ҳижрий 88 (милодий 707) йили Баалбекда туғилган. Маккада таҳсил олган, Шом ва Байрутда яшаган. Ўз даврининг биринчи даражали фозилларидан, машҳур аллома бўлган. Суфён Саврий, Молик ибн Анас унинг шогирдлари бўлишган. Унинг оғзидан ёзиб олинган фиқҳий масалалар асосида «Китаб ас-сунан фил-фиқҳ» ва «Китаб ал-масоил фил фиқҳ» асарлари тасниф этилган. Ҳижрий 157 (милодий 774) йили Байрутда вафот қилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase