close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АБУ ТАЛҲА

Абу Талҳа Зайд ибн Саҳл ибн Асвад ибн Ҳаром ал-Ансорий ан-Нажжорий (р.а.), асҳоби киром орасида мардлиги ва жасурлиги, чавандозлиги билан ном қозонганлар. Бутун ҳаётларини рўзадор ва мужоҳид ҳолда ўтказганлар. Расулуллоҳга (с.а.в.) Ақобада етмиш саҳоба қатори байъат қилганлар. Кўплаб ғазотларда иштирок этганлар. Уҳуд жангида Пайғамбаримизга отилган ўқларга кўксини тутганлар ва яраланиб бир қўлдан ажраганлар. Ҳунайн ғазотида йигирмата душманни ер тишлатганлар. Расули акрамдан 20 та ҳадис ривоят қилганлар. Мадина ансорлари ичида энг бойларидан бўлганлар, Байруҳодаги машҳур боғларини сотиб, пулини Аллоҳ йўлида садақа қилганлар. Ҳижрий 34 йили Мадинада етмиш ёшда вафот этганлар. Жанозаларини Ҳазрати Усмон ўқиганлар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase